11:04 / 05.03.2016
11258

23 йиллик қамоқда ўтирган ота бегуноҳ деб топилди

9 ёшли қизига зўравонлик қилганликда айбланиб, умрининг 23 йилини қамоқда ўтказган одамнинг қизи энди акс даъво билан судга мурожаат қилди.

Қизнинг айтишича, отаси унга зўравонлик қилмаган.

1992 йили Говард Дадли исмли шахсни 9 ёшли фарзандига тегажоғлик қилганликда айблаб ҳукм чиқарган Олий Суд Судьяси ўша пайтда ўз қароридан шубҳаланганини маълум қилди. Чунки тахмин қилинган зўравонлик ҳақидаги саволларга қизча бир-бирига зид жавоблар берган.
2016 йил 1 март куни қиз ўз кўрсатмаларини қайтиб олди.

Дадлининг сўзларига кўра, 1992 йили унга айбини бўйнига олса, жазони енгиллаштириш таклифини беришган, лекин у бундай жирканч айб билан номини булғашни хоҳламагани учун бу келишувни рад этган.

Top