16:27 / 05.03.2016
3096

«Барселона» Месси билан шартномасини 2022 йилгача узайтирмоқчи

«Барселона» раҳбарияти ҳужумчи Лионель Месси билан шартнома муддатини узайтиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради El Mundo Deportivo.

Унинг Каталония клуби билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. «Барселона» Месси жамоа билан шартномасини 2022 йилгача узайтиришини истамоқда.

Маълумот учун, Месси жорий мавсумда Испания чемпионатида 22 та ўйин ўтказиб, 19 та гол киритишга муваффақ бўлган.

Top