2016 йил 5 март куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида дзюдо спорт тури бўйича Халқаро Гран-при мусобақасига старт берилади. Ушбу мусобақада ҳамюртларимиз Шарипов Ширин, Нигматов Ўткир ва Саллаева Севинчлар иштирок этади. Мазкур нуфузли мусобақада 20 га яқин давлатдан 250 дан ортиқ спортчилар иштирок этмоқдалар.
Мусобақа 6 мартгача давом этади, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси матбуот хизмати.