08:37 / 05.03.2016
2326

Швейцария хорижий ишчи кучи оқимини қисқартирмоқчи

Швейцария ҳукумати миграцияга тааллуқли конституцион меъёрларга бир қатор ўзгартиришлар киритиш қарорини қабул қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

"Ҳанузгача Европа Иттифоқи билан келишувга эришилмагани сабабли, Федерал кенгаш иммиграцияни назорат қилиш учун бир томонлама ҳимоя чораларини таклиф қилмоқда. Бу чоралар муҳожирлар сони маълум даражадан ошиб кетса, унга йиллик лимитни ўрнатишга имкон беради", деб айтилди ҳукуматда.

Таъкидланишича, Швейцария бу қарори билан 2014 йил 9 февралдаги референдумда хорижликлар учун лимитни қайтариш ҳақидаги қарорини тасдиқлади.

Top