08:21 / 06.03.2016
7134

"Челси" бош мураббийи Гус Хиддинк Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди

"Челси" бош мураббийи Гус Хиддинк янги клубда кетма-кет мағлубиятсиз давом этаётган ўйинлар сони бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди, деб хабар бермоқда The Sun нашри.

Голландиялик мутахассис лига тарихида янги жамоа бошқарувини қўлга олгандан кейин 12 та ўйинни мағлубиятсиз ўтказишга муваффақ бўлган биринчи мураббий бўлди. Хиддинк "Челси"га 2015 йил 20 декабрида мураббийлик қила бошлади, ўшандан кейин "Челси" унинг бошчилигида миллий чемпионатда 12 та ўйин ўтказди ва бирор марта мағлубиятга учрамади. Лондонликлар шу 12 та ўйиндан 5 тасида ғалаба қозонишди ва 7 тасида дуранг натижага эришишди. 

Бу борадаги аввалги рекорд "Ноттингем Форест" жамоасининг бош мураббийи Фрэнк Кларкга тегишли бўлган. Кларк бу натижага 1993-94 йиллардаги мавсумда эришганди.

Top