17:35 / 06.03.2016
1822

Луи ван Гаал: «Манчестер Юнайтед» ўтган йилдагига қараганда яхшироқ ўйнамоқда»

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Луи ван Гаал «Манчестер Юнайтед»га қарши Англия чемпионатининг 29-турида жой олган баҳс арафасида журналистларга интервью берди.

«Менимча, «МЮ» ўтган йилгига нисбатан яхшироқ ўйнамоқда. Афсуски, тинимсиз жароҳатлар барқарор ўйин кўрсатишимизга халал беряпти.

Ўтган йили ҳам жароҳатлар кам эмасди. Балки бунга машғулотларнинг тўғри олиб борилмагани сабаб бўлгандир.

Бу йил ўйинлар кўпроқ бўлди. Жорий мавсумда 14-15 футболчи жароҳатлар олишди. Лекин жиддий жароҳатлар кузатилмади. Демак иш тўғри олиб борилмоқда.

Умид қиламанки, мавсум якунида биз ЕЧЛ йўлланмасига эга бўламиз”, — дейди голландиялик мураббий.

Эслатиб ўтамиз, «Вест Бромвич» – «Манчестер Юнайтед» учрашуви бугун, Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Top