01:11 / 06.03.2016
11270

Одил Аҳмедов фонограмма орқали Шоҳруҳхоннинг қўшиғини куйлаб берди

Хонанда Шоҳруҳхон фейсбукдаги саҳифасига футболчи Одил Аҳмедовнинг қўшиқ куйлаган видеоролигини жойлаштирди. Бу ҳақида “Даракчи” нашри хабар беради.

Видеороликда футболчи рафиқаси Замира Аҳмедовага атаб Шоҳруҳхоннинг “Мен сени севаман” таронасини ижро этаётганини кўришингиз мумкин. Лекин қўшиқ фонограмма орқали ижро этилган. Хонанда мазкур видеога жавобан “Эътиборингизни ўзи бир бахт” дея фикр билдирди. Қарангки, футболчиларимиздан ҳам яхши фонограммачи хонанда чиқар экан.

 

 

Опубликовано Kun.uz 5 марта 2016 г.
Top