17:57 / 06.03.2016
3809

WhatsApp раҳбари мессенжерлардан маълумот ечиб олиш ҳақида гапирди

WhatsApp ихтирочиси Ян Кум ўз твиттерида Украина коррупцияга қарши Миллий бюро раҳбари Артём Ситникнинг Украина хавфсизлик хизматининг “Viber ва WhatsApp мессенжерларидан маълумот ечиб олиш” лаёқати ҳақидаги фикрларига ўз муносабатини билдирди.

“Артём Ситник учун махсус: ички шифрлаш (сквозное шифрование; end-to-end encryption) бу - фойдаланувчининг шахсий хабарларини бошқа одам ўқий олмайди, деганидир”, -деб ёзади твитда у.

Бундан ташқари, Кум “ички шифрлаш” атамасига тўлиқ маълумот берувчи “Википедия” материалига ҳам йўналиш кўрсатган.

Аввалроқ хабар берилганидек, Ситник Украина хавфсизлик хизмати Viber ва WhatsApp мессенжерларидан маълумот ечиб олиш имкониятига эга эканини маълум қилган эди.

Top