08:42 / 07.03.2016
2791

Алан Пардью «Ливерпуль»га қарши ўйин ҳақида: «Биздан очко ўғирлашди»

«Кристал Пэлас» жамоаси бош мураббийи Алан Пардью АПЛнинг 29-турида «Ливерпуль»га қарши ўтган 1:2 ҳисобидаги мағлубиятли ўйин ҳақида фикрларини билдириш чоғида ҳакамнинг ишига кескин танқид билдирди.

«Мен ҳозир шуни ҳис қилмоқдаманки, бизни талон-тарож қилишди. Бунга ўзимиз ҳам айбдормиз, рақиб 1 киши камчилик бўлиб қолганидан унумли фойдалана олмадик. Пенальти белгиланган вазиятда бизнинг футболчимиз рақибдан ўзини олиб қочди. Лекин ўйин тугаши арафасида қанот ҳаками буни кўрмаганга олди ва пенальти белгиланди. Бу жуда адолатсиз қарор бўлди.

Бентеке бу вазиятда хавфли вазият яратишдан йироқ эди ва дарвозамизга таҳдид сола олмасди. Жарима майдончамизда ҳам у тўпни узатиб бериши мумкин бўлган рақиб футболчиси йўқ эди. Яна қайтараман, бу ўта ноҳақ қарор бўлди.

Агар бизнинг футболчимиз билан шундай бўлганида пенальти берилмаслиги аниқ эди. Бутун мавсум давомида ҳакамлар бизга айрича кўз билан қараб келишмоқда.

Мен шундан қаттиқ хафаманки, бош ҳакам бу вазиятни кўрмади ва пенальти белгиламади. Лекин у ёрдамчисининг сўзларига ишониб, қарорини ўзгартирди», – дейди Пардью.

Кристиан Бентеке: «Мен симуляция ишлатмадим, ҳакам пенальти белгилаб тўғри қилди»

Top