11:57 / 07.03.2016
4274

Brent туридаги нефть баҳоси бир баррели учун 39 доллардан ошди

7 март, душанба куни Нью-Йорк ҳамда Лондон савдо биржаларидаги савдолар чоғида апрель фьючерслари учун нефть нархлари ортди.

Жумладан, Лондондаги ICE Futures биржасида Brent туридаги нефтнинг апрель фючерслари 1,89 фоизга ошиб, бир баррели учун 39,45 долларга етган.

Нью-Йоркдаги товар биржасида (NYMEX) WTI туридаги нефтнинг апрель ойи фючерслари эса 1,81 фоизга кўтарилиб, бир баррели учун 36,57 долларни ташкил этган.

Top