08:15 / 07.03.2016
3562

Озарбайжон нефть қазиб олишни музлатган давлатлар қаторига қўшилди

Озарбайжон ОПЕКка аъзо давлатларнинг нефть қазиб олишни музлатиш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлади, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Озарбайжон давлат нефть компанияси SOCAR’нинг бошлиғи Равнақ Абдуллаев маҳаллий телеканалга берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Биз бу позицияга қўшиламиз. Биз нефть қазиб олишни 2016 йилда музлатмоқчимиз ва уни шу даражада қолдирмоқчимиз. Биз нефть қазиб олишни ошириш бўйича лойиҳаларни тўхтатдик", деб айтди Абдуллаев.

Унинг айтишича, Озарбайжонда нефть қазиб олиш ҳажми аввалги йилдагидан кўп бўлмайди.

Top