14:08 / 08.03.2016
4182

ОАВ: Шарапова 4 йилга дисквалификация қилиниши мумкин

Буюк Британиядаги The Telegraph нашри журналисти Оливер Брауннинг маълум қилишича, бироз олдинроқ допинг қабул қилгани айтилган россиялик теннисчи Мария Шарапованинг дисквалификацияси 4 йилни ташкил қилади.

"Агар Халқаро теннис федерацияси (ITF) Мария Шарапованинг милдронат препаратини атайин истеъмол қилганини аниқласа, у 4 йилга дисквалификация қилинади. Агар терговлар у бу моддани беихтиёр қабул қилган деб топса, дисквалификация муддати 2 йил бўлади", — дейди журналист.

7 март куни дунёнинг энг бой аёл спортчиси ҳисобланадиган Мария Шарапова Лос-Анжелесдаги махсус матбуот анжумани чоғида 2016 йилги Австралия очиқ чемпионатидан ундан олинган намуналарда ман этилган дори — мельдоний топилганини тан олганди.

Халқаро теннис федерацияси Мария Шарапова 12 мартдан мусобақалардан четлатилганини маълум қилди

WTA президенти Мария Шараповада допинг аниқлангани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Ҳомийлар допинг можаросидан кейин Мария Шарапова билан ҳамкорликни тўхтатишмоқда

Top