The Beatles гуруҳининг деярли барча пластинкалари устида ишлаган продюсери Жорж Мартин 90 ёшида вафот этди. Бу ҳақида “Ливерпуль тўртлиги”нинг собиқ барабанчиси Ринго Старр Twitter`даги саҳифасида хабар қилган.
Унинг ўлими ҳақида батафсил маълумотлар мавжуд эмас.
“Жорж Мартинни ўзинг асра худойим. Биз уни соғиниб қоламиз. Бизга кўрсатган меҳринг ва яхшилигинг учун катта раҳмат”, - деб ёзган Ринго.
Мартин The Beatles яратган тароналарни тижорий фойда олиш мақсадида баҳоламаган, балки уларни санъат асаридек кўрган. Уни гоҳида “бешинчи битл” деб ҳам аташган. Бундан ташқари, у гуруҳнинг бир қанча машҳур тароналарига бастакорлик ҳам қилган: Мисол учун, Yesterday қўшиғида струна квартетини ва A Day in the Life таронасида эса “апокалиптик” кулиминацияни Мартин аранжировка қилган.