17:15 / 10.03.2016
2803

Блаттер: ЖЧ иштирокчилари сонини ошириш яхши ғоя эмас. Баъзиларга қолса 128 жамоани таклиф қилади

ФИФА собиқ президенти Йозеф Блаттер ўз туғилган кунида (у бугун 80 ёшга тўлди) келгусидаги жаҳон чемпионати мусобақалари ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

Сиз иштирок этадиган жамоалар сони оширилиши ғоясини танқид қилди.

- Жанни Инфантино ЖЧ иштирокчилари сонини 32 тадан 40тага етказишни истамоқда. Бу яхши ғоям?

"Менинг фикримча, бу яхши ғоя эмас. Иштирокчи жамоалар 32талигича қолгани яхши. Бу синовдан ўтган тизим.

- Лекин ушбу ғоя Инфантинога сайлов вақтида овозлар олиб келди...

"Ҳа. Унда кейинги номзод жамоалар сонини 44тагача ошириш керак деб айтади. Қани чегара? Балки, теннисдагидек ўйнаса ҳам бўлар? 128 жамоа билан. Олимпия тизими бўйича. Бу ҳақиқатдан ҳам ажойиб бўларди" - дейди Блаттер киноя билан.

Top