14:40 / 10.03.2016
10276

Дунё мамлакатларига ўзбек автомобиллари синов тариқасида етказиб берила бошланди

«Ўзавтосаноат» АК мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобилларни хориж бозорларига йўналтириш бўйича қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Дуёнинг бир нечта давлатига, жумладан, Гана, Габон, ЖАР, Миср, Ангола, Кабо-Верде, Мадагаскар ва Кот-д’Ивуарга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар синов тариқасида етказиб берилди, дейилади компания ахборот хизмати берган маълумотда.

Автомобилларнинг қанча миқдорда етказиб берилгани ҳақидаги маълумотга ойдинлик киритилмаган. Шу билан бирга, етказиб берилган автомобилларнинг русуми ҳам маълум қилинмаган.

Top