10:33 / 10.03.2016
2185

Жорий йилда Хитойда инфляция кўрсаткичи 2,3 фоизни ташкил этди

Хитойдаги истеъмол нархлари индекси (CPI) мамлакатда инфляция даражаси 2016 йилнинг февраль ойига келиб, 2,3 фоизга етди. Кўрсаткич январь ойида 1,8 фоизни ташкил этган эди. Бу ҳақда ХХР давлат статистика қўмитаси маълум қилган.

Қўмита ҳисоботида келтирилишича, Хитойда улгуржи товарлар ҳамда хизматлар нархини акс эттирувчи ишлаб чиқарувчи нархлари индекси кўрсаткичи жорий йилнинг февраль ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,3 фоизга тушиб 4,9 фоиз натижани кўрсатган.

Top