08:59 / 11.03.2016
1778

Эрон баллистик ракеталарни муваффақиятли синовдан ўтказганини маълум қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусида ҳарбий ўқув машғулотлари доирасида баллистик ракеталарнинг синов учирилиши якунлангани маълум қилинди, деб хабар бермоқда Sepahnews нашри.

Эрон қуролли кучлари ўзи ишлаб чиқарган ракеталарни синовдан ўтказишнинг якуний босқичида икки кун давомида баллистик ракеталарни синов учирилишини ўтказган.

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусида синовлар режа бўйича ва муваффақиятли ўтказилгани маълум қилинди.

Эрон ҳукуматида баллистик ракеталар синови ядровий келишувни бузмаслиги айтилди.

Top