17:41 / 11.03.2016
2102

ОАВ: Ирландия евроҳудудга кирувчи мамлакатлар орасида ЯИМ ўсиши бўйича рекорд ўрнатди

Ирландия иқтисоди 2015 йилда сўнгги 15 йил ичида рекорд даражада ўсиш қайд этди, деб ёзмоқда Financial Times.

Мамлакат марказий статистика бошқармаси маълумотига кўра, ўтган йилда Ирландия ЯИМ 2014 йилга қараганда 7,8 фоизга ошган. Бу эса 2000 йилга қараганда анча юқоридир.

Нашрнинг хабар беришича, Ирландия ушбу кўрсаткич билан евроҳудудда қаторасига иккинчи йил энг яхши натижа кўрсатмоқда. Бундан ташқари, ҳудуд бўйича натижа 4 баробарга ошган.

Top