18:21 / 11.03.2016
10525

Тошкентдаги Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказларининг юридик манзиллари маълум қилинди

Меҳнат вазирлиги ахборот хизмати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги 54-сонли қарори қабул қилиниши муносабати билан фуқаролар учун вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага эга бўлишига оид тушунтириш берди.

Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан вақтинча ҳисобга олинган фуқаро Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча меҳнат қилиш ҳуқуқига эга ва бундай ҳуқуқ ҳисобга олиш муддатига берилади. Вақтинчалик бир марталик ишлаш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олишга ариза беришда фуқаро қуйидаги шартларга риоя қилиши лозим:

- вақтинчалик ёки доимий рўйхатдан ўтган ёхуд турган жойи бўйича ҳисобга олинган бўлиши;
- қонун ҳужжатларида белгиланган паспорт режимига ва жамоат тартибига риоя этишлари шарт.

Тошкент шаҳрида вақтинчалик ёки доимий рўйхатдан ўтган фуқаролар Меҳнат вазирлиги Бандликка кўмаклашиш (шаҳар) туман маркази ҳузуридаги Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказига мурожаат қилишлари мумкин. Қуйида Тошкент шаҳрида жойлашган Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказларининг юридик манзиллари ва боғланиш учун телефон рақамлари келтирилмоқда:

Учтепа тумани — Учтепа тумани, Саккокий кўчаси, 64. тел: (0371) 247-71-30
Чилонзор тумани — Кичик Ҳалқа йўли (“Абу Сахий” буюм бозори яқинида). Тел: (0371) 279 48 08
Яшнобод тумани — Тошкент ҳалқа йўли, “Қўйлиқ” мавзеси. Тел: (+99893) 523-36-32
Шайхонтоҳур тумани — Тошкент ҳалқа йўли, Ибн Сино мавзеси,2. тел: (0371) 218- 49-23
Юнусобод тумани — Юнусобод-16, 16 “А” уй. Тел: (+99897) 706-22-52
Сергели тумани — Сергели тумани, Спутник-17, 16 уй. Тел: (0371) 257-71-63
Олмазор тумани — Форобий кўчаси, 1 уй. Тел: (+998 94) 947- 66-94
Мирзо Улуғбек тумани — М.Улуғбек кўчаси, 1 уй. Тел: (0371) 263-81-21

Бошқа минтақалардан келган фуқаролар учун вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча ҳисобга олиш муддатига берилади. Бунда вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома муддати олти ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олиш учун фуқаро томонидан Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказига:
а) ариза;
б) асл нусха кўрсатилган ҳолда паспортнинг нусхаси;
в) 3 x 4 см ўлчамли тўртта фотосурат;
г) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тўлдирилган сўровнома тақдим этилиши керак.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келадиган ва вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланадиган фуқаролар турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағини ҳам тақдим қилишлари талаб этилади.
Вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома юқорида қайд этилган барча ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин икки иш куни мобайнида берилади.

Фуқаролар рўйхатдан ўтиш юзасидан қизиқтирган саволлар билан ИИВнинг қуйидаги рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкин:
(0 371) 233-39-39, 233-22-33, 252-70-01.

Вақтинча ишлаш ҳуқуқини тақдим этувчи гувоҳнома масаласига оид саволлар билан Меҳнат вазирлигининг CALL-марказларига уланган 200-06-00 рақамларига қўнғироқ қилиш мумкин.

Top