15:07 / 11.03.2016
1549

Хитой атом энергетикаси хавфсизлиги борасида қонун қабул қилиши мумкин

Хитой атом энергетикаси соҳасидаги хавфсизликни таъминлаш мақсадида қонун қабул қилиши мумкин. Бу ҳақда "Хуанцю шибао" газетасида ёзилган.

Маълум бўлишича, қонун лойиҳаси Хитой халқ вакиллари кенгашида кўриб чиқиш учун тақдим этилган.

Хитой академияси физиги Хэ Цзоусюнинг фикрича, бу ядро энергетикаси ҳамда мамлакат миллий хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Унинг фикрига кўра, муҳокама бўлаётган қонун лойиҳаси террорчиларни атом объектларига бўладиган эҳтимолий ҳужумларининг олдини олади.

Top