14:52 / 11.03.2016
1469

Япония КХДРга қарши санкцияларни кенгайтирди

Япония ҳукумати КХДРга қарши санкцияларни кенгайтирди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берган.

БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан КХДРнинг ядро дастури ва ракета учиришига қарши «20 йил ичидаги энг шафқатсиз» санкцияларни назарда тутувчи резолюциясига биноан Япония Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган санкцияларга кўра, шимоллик корейслардан рангли металлар импорт қилиш тўхтатилади.

Япония ҳукуматининг бу қарори рамзий бўлиб, амалда бир неча йил олдин КХДР билан барча товарлар олди-соттиси тўхтатилган. Шунингдек, янги қарорга кўра Япония ҳудудида КХДРга тегишли молиявий муассасалар очилмайди. Қўшимча санкцияларга кўра КХДРнинг 16 нафар расмийси ҳамда 12та ташкилоти "қора рўйхат"га тушган. Улар расмий Пхеньяннинг ракета-ядро дастурига алоқадорлиги бунга асос бўлган.

Икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг янада совуқлашиши транспорт соҳасига ҳам алоқадор. Токио ўз портларининг КХДР кемалари учун ёпади ва бу давлат фуқароларига виза бермайди.

Top