17:45 / 13.03.2016
1353

Бэрри Коста ўзини тишламаганини айтди

«Эвертон» жамоаси ярим ҳимоячиси Гарет Бэрри Англия Кубогининг чорак финали доирасида кечган учрашувда ўзи ва «Челси» ҳужумчиси Диего Коста ўртасида юзага келган вазият ҳақида фикр билдирди. У ўша вазиятда ўзини Диего Коста тишлаб олгани ҳақидаги хабарларни инкор этган.

«Мен ва Коста ўртасидаги ўша баҳсли вазият бўйича жуда кўп муҳокамалар юз бераётганини кўриб турибман.

Мен сизларга айтишим керакки, ўша вазиятда у мени тишлаб олгани йўқ», – дея Sky Sports нашри Бэррининг сўзларидан иқтибос келтирган.

Ҳозирча Англия футбол уюшмаси бу вазият бўйича муносабат билдирмади.

Диего Коста ўйин вақтида «Эвертон» ярим ҳимоячиси Гарет Баррини тишлаб олди

«Челси»: «Диего Коста Бэррини тишламаганини айтди»

Гуус Ҳиддинк: «Балки Коста билан бирга «Ғазабни бошқариш» фильмини кўрармиз»

Top