20:55 / 13.03.2016
1639

Британиялик боксчи Дэвид Хэй Лукас Браун билан жанг ўтказиш борасида музокаралар олиб бормоқда

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони, 35 ёшли британиялик боксчи Дэвид Хэй ўзининг кейинги жангини 21 майда Лондонда ўтказади.

Айни вақтда боксчи супероғир вазнда WBA версияси бўйича "мунтазам" жаҳон чемпиони, 36 ёшли Лукас Брауннинг манфаатларини билдирувчи Hatton Promotions промоутерлик компанияси билан музокаралар олиб бормоқда.

Браун 5 мартда Грознийда Руслан Чагаевни техник нокаутга учратиб, ундан WBA чемпиони камарини тортиб олганди.

WBA режасига кўра, Брауннинг кейинги рақиби Фрес Окендо бўлиши керак. Улар ўртасидаги жангнинг ғолиби айни вақтда WBA версияси бўйича суперчемпион, британиялик Тайсон Фьюрининг рақиби бўлади.

Top