19:19 / 13.03.2016
1350

Франция шифокорларни парвоз олдидан учувчиларнинг саломатлиги ҳақида ҳукуматга доклад қилишга чақирди

Францияда ўтган йилнинг мартида Альп тоғларида қулаган Germanwings самолёти ҳалокати бўйича текширувлар натижалари доклад қилинди ва учувчи Андреас Лубиц онгли равишда авиаҳалокат содир этгани тасдиқланди. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатган.

Бундан ташқари, Франция ҳукумати тиббиёт ходимларини тегишли ҳолларда (парвозга чиқувчи учувчиларнинг соғлиги йўловчилар ҳаётига таҳдид солар даражада ёмон бўлганида) ҳукуматни огоҳлантиришга чақирди.

Бундан олдинроқ, Germanwings самолёти учувчисининг психиатрга шикоятлардан иборат хати эълон қилинганди. Унга кўра, авиаҳалокатдан аввалги бир неча ой давомида Любиц камида 40 нафар шифокор ҳузурида бўлган. Уларнинг кўпчилиги йигит психологик хусусиятга эса муаммони бошидан кечираётганини хулоса қилган. Лекин шифокорлар шахсий сирларни сақлаш бўйича Германия қонунчилигини бузишдан қўрққан ҳолда ҳукуматни огоҳлантирмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил 24 март куни Испаниянинг Барселона шаҳридан Германиянинг Дюссельдорф шаҳрига йўл олган Germanwings авиакомпаниясининг самолёти Франция жанубида ҳалокатга учраган эди. Оқибатда 150 киши ҳалок бўлди. Текширув вақтида иккинчи учувчи Андреас Любиц самолётни атайин қулатгани маълум бўлди.

Top