17:21 / 14.03.2016
1316

БАА ҳарбий қирувчи самолёти Яманда қулаб тушди

Яман ҳудудида Саудия Арабистони бошчилигидаги халқаро коалиция таркибида исёнчи ҳусийларга қарши ҳарбий амалиётлар ўтказаётган БААга тегишли ҳарбий самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда SPA агентлиги хабар тарқатган.

Хабарда айтилишича, ушбу қирувчи самолёт техник сабаб туфайли қулаб тушган ва унинг учувчилари ҳалок бўлган.

Халқаро коалиция баёнотида ҳодисанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.

БАА Мудофаа вазирлиги 13 март куни ҳарбий қирувчи самолёт радарлардан йўқолиб қолгани ҳақида маълум қилганди.

Top