17:09 / 14.03.2016
1737

Британиялик дизайнер отлар учун дунёдаги биринчи камзулни тикди

Глостершир графлигида яшовчи дизайнер аёл отлар учун дунёдаги биринчи камзулни яратди.

"Дизайнер Эмма Сэндҳэм-Кингга твид костюмини яратиш учун оддий одамга тикиладиган матодан 10 баравар кўпроқ мато керак бўлди", деб хабар берди The Daily Mail.

Уч қисмдан иборат камзулни Морстид лақабли от кийиб кўрган. У Челтенҳемда 15 март куни бўлиб ўтадиган отларнинг пойга мусобақасида кийимни намойиш этиб чиқади.

Бунинг учун дизайнер тўрт ҳафта сарфлаган.

“Отлар учун дунёдаги биринчи твид костюмини яратиш менинг шу пайтгача қилган энг қийин ишларимдан бири бўлди. Мен 18 метрлик Harris Tweed’нинг асл нусхадаги матосидан фойдаландим”, дейди Сэндҳэм-Кинг.

Harris Tweed матоси Шотландиянинг Гаррис, Льюис, Норт-Уист, Барра оролларида қўл меҳнати орқали ишлаб чиқарилиб, 40дан зиёд мамлакатга экспорт қилинади.

Top