10:31 / 14.03.2016
1397

Жон Терри Даниянинг «Брондбю» жамоасига мураббий бўлиши мумкин

«Челси» жамоаси сардори Жон Терри мавсум охирида футболчилик фаолиятини якунлаб, Даниянинг «Брондбю» жамоасида мураббий сифатида иш бошлаши мумкин.

18 йилни лондонликлар сафида ўтказган ушбу футболчининг шартномаси жорий мавсум якунида тугайди, у билан шартнома узайтирилмаган. Mirror нашрида маълум қилинишича, данияликлар жамоаси хўжайини Ян Бех Андерсен Террининг дўсти ҳисобланади. Айни вақтда бу жамоада «Ливерпуль»нинг собиқ футболчиси Даниэль Аггер ҳаракат қилмоқда.

Терри мураббий сифатида фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган жамоалардан яна бири Қатарнинг «Ал-Араби» жамоаси ҳисобланади. Айни вақтда бу жамоада Террининг собиқ жамоадоши Жанфранко Зола ишламоқда.

Бундан олдинроқ, «Челси» жамоасининг амалдаги бош мураббийи Гуус Ҳиддинк Терридан аъло даражадаги мураббий етишиб чиқиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирганди.

Top