13:42 / 14.03.2016
4328

Ўзбекистонда мусиқий янги телеканал очилиши ҳақида маълум қилинди

Яқин кунларда ёшларбоп ва мусиқий янги телеканал очилади. Унинг номи “Зўр” бўлиши ҳамда у “Водий садоси” радиоси раҳбарияти томонидан ишга туширилиши мумкин, деб хабар бермоқда Sayyod.com сайти.

Тв канал собиқ (ТВМ) "Марказ тв" каби ёшларбоп ва фақат мусиқий бўлиши кутилмоқда экан. Айни дамда мазкур фаолият учун керакли барча техника келтирилгани ва иш бошланишига барча ҳаракатлар жўшқин тарзда кетаётгани малум бўлмоқда.Тез кунда тест режимида эфир йўлга қўйилиб, клиплар намойиш қилиниши кутилмоқда, дейилади хабарда.

Телеканалнинг ишга тушадиган аниқ санаси ҳақида ҳеч қандай маълумот келтирилмаган.

Top