11:18 / 14.03.2016
1567

The Washington Post: КХДР Манхэттенни йўқ қилиб ташлашини маълум қилди

КХДР водород бомбаси зарбаси билан Манхэттенни йўқ қилиб юбориши мумкинлигини тасдиқлади, деб ёзади The Washington Post нашри.

“Агар бизнинг водород бомбамизни қитаълараро баллистик ракетага ўрнатса ва уни Нью-Йоркдаги Манхэттенга йўналтирса, ана унда шаҳардаги барча одам ҳалок бўлади. Шаҳарнинг эса кули кўкка совурилади”, — деди Шимолий кореялик ядрочи-олим Чо Хьенг Ил.

Нашрнинг ёзишича, аксари мутахассислар КХДР ўз техник имкониятларини бўрттириб кўрсатмоқда, деб баҳолашмоқда.

Top