10:03 / 14.03.2016
19111

Янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни-бу кучли ижтимоий ҳимоя омили

Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида” Қонуни 6 май 1993 йил 6 майда қабул қилинган бўлиб, ҳозирги вақтдаги бозор иқтисодиётининг замонавий талабларига ва амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг чуқурлаштириш, иқтисодиётни либераллаштириш, давлатнинг хусусий шерикчиликни мустаҳкамлаш, мамлакатда меҳнат қонунчилиги ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантирилишига қаратилган чора-тадбирларга мос келадиган янги таҳрирдаги Қонун бўлишини давр талаб этди.

Қонун лойиҳасини тайёрлашда меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги соҳасидаги ХМТнинг Конвенция ва тавсиялари, 20 дан зиёд ҳорижий давлатларнинг шу жумладан Европа Иттифоқи мамлакатлари, Япония, Корея, Россия, Беларусь, Қозоғистон ва бошқа давлатларнинг, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилиги ва меъёрий ҳужжатлари ўрганилди.

Шунингдек меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги томонидан ушбу қонун лойиҳасини тайёрлашда вазирликларнинг ва тармоқ идораларининг, катта саноат корхоналарининг, кенг жамоатчиликнинг (фуқароларнинг) таклифлари инобатга олинди.
Қонунда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланиб, Қонунга киритилган нормалар давлат органлари томонидан қонун талабларини бажаришда ҳар хил аралашувларни ва коррупцияни олдини олиш, тадбиркорларга қулай шароитлар яратиш ва ишловчи ходимларни меҳнат шароитларини доимий равишда яхшилашга ҳамда уларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ижтимоий ҳимояни таъминлашга қаратилди.

Ушбу Қонунда жамоавий ҳимоя воситалари, зарарли ишлаб чиқариш омили, иш ўрни, ишлаб чиқариш фаолияти, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса, касб касаллиги, меҳнат шароитлари, меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнатда майиб бўлиш, ноқулай ишлаб чиқариш омиллари, хавфли ишлаб чиқариш омили, шахсий ҳимоя воситалари каби тушунчаларга атрофлича таъриф берилди.

Мазкур Қонуннинг қабул қилинишида:

меҳнатни муҳофаза қилишни республика, тармоқ ва ҳудуд даражасида давлат органларининг вазифалари белгиланди ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бажаришга иш берувчи билан бирга ходимнинг ҳам масъулияти оширилиши;

меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этишга имкониятлари етмаган кичик корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифаларини бажариш аутсорсинг асосида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида хизматлар бозорининг профессионал иштирокчиларини (тадбиркорларни) жалб қилиниши;

ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини олдини олиш ҳамда камайтирилиши ташкилотнинг иқтисодий ҳолатини ўсишига сабаб бўлади, иш берувчиларнинг меҳнат муҳофаза қилишни ташкил этиш мақсадида ташкилотлар томонидан ихтиёрий равишда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини аудит қилиш механизми жорий этилиши;

ходимларнинг айрим тоифалари, аёллар, вояга етмаган шахсларни ва меҳнат қобилияти чекланган шахслар учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятларини белгиланиши;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатишни таъминлаш юзасидан талаблар киритилди ва бошқа давлат бошқаруви органларининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари белгиланиши назарда тутилди;

Бундан ташқари ташкилотларда иш берувчи ва ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бажариш бўйича масъулиятини ошириш, шу жумладан, ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш чораларини кўриш бориш белгиланди.

Қонунда меҳнат шароитлари бўйича иш ўринлари аттестацияси, Меҳнат шароитлари давлат экспертизаси талаблари ҳам киритилган бўлиб, бу меҳнат шароитлари бўйича иш ўринлари аттестациясини ўтказиш орқали ходимларга зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларида ишлаганлик учун кафолатлар ҳамда компенсациялар берилишининг тўғрилигини, ходимларнинг ҳақиқий меҳнат шароитларини баҳолаш мақсадида амалга оширилиши белгиланиб қўйилган.

Меҳнат вазирлигининг
ахборот хизмати

Top