17:37 / 14.03.2016
1384

Зимбабведаги миллий боғда хатолик туфайли икки италияликни ўлдириб қўйишди

Зимбабведаги Мана-Пулс миллий боғи хизматчилари икки италиялик — ота ва ўғилни браконьерлар деб ўйлаб, ўлдириб қўйишди. Бу ҳақда Il Mattino di Padova хабар бермоқда.

Италия ТИВда икки италияликнинг нобуд бўлгани ҳақидаги хабарни тасдиқлашди. Айни дамда воқеанинг асл моҳияти ҳали тўлиқ равишда очилмаган.

Италиянинг Падуя шаҳрида яшовчи Клаудио Кьярелли ва унинг ўғли Массимилиано Зимбабведа узоқ вақтдан бери яшаб келишган. Нашрнинг маълум қилишича, улар профессионал гидлар бўлишган. Шунингдек, браконьерларга қарши курашга ёрдам беришган.

Дастлабки маълумотларга кўра, айнан ана шундай операциялардан бирида, ота-ўғилни браконьерларга ўхшатишган ва отиб қўйишган.

Top