16:22 / 15.03.2016
2227

Балиқ овига борган оила табиатдан ёқимли совға олди

Балиқ овида қармоққа балиқ тушгандан кўра бахтли он бўлмаса керак. Бундай машғулот тури қуёш тагида дам олиб, табиат билан уйғунлашиш учун энг мос машғулотлардан биридир.

Бу видеода балиқ овига чиққан оила табиатдан кутилмаган совғани олди. Чунки улар балиқ ови учун қармоқ ва тўр билан анча вақт ўтириб, диққатни жамлаб балиқларни тутиш лозим деб ўйлагандилар. Лекин табиат баъзида биз учун кутилмаган ва ажойиб воқеаларни ҳозирлаб қўяди.

Оила ўз қайиғида сузиб бораётганда, бирданига уларнинг қайиғига қараб балиқлар отила бошлашди. Балиқ овлашнинг ҳожати ҳам қолмади. Бу оиланинг болалари учун жуда ҳам эсда қоларли ва кутилмаган ажойиб ҳодиса бўлди. Воқеа худди Дисней фильмларига ўхшаб кетади.

Top