20:11 / 15.03.2016
1294

Пеллегрини: «Мен келгунимча «Ман Сити» ЕЧЛда гуруҳдан чиқолмасди, кейинги 2 йилда эса бу ишни уддаладик»

«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Мануэль Пеллегрини жамоанинг ЕЧЛ нимчорак финалида Киевнинг «Динамо» жамоасига қарши жавоб ўйини арафасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Менимча, «Манчестер Сити»нинг ЕЧЛдаги иштироки бўйича вазият яхшиланиб бормоқда. Мен келгунимча жамоа гуруҳдан чиқмаган. Мен билан эса бу иш кейинги 2 йилда 2 марта амалга оширилди. Ўйлайманки, бу мавсумда биз янада яхши натижа кўрсатдик, яъни гуруҳда биринчи ўринни эгалладик ва ҳозир чорак финалга чиқиш учун яхши имконият ҳосил қилганмиз.

Лекин, шуни назардан қочирмаслик керакки, ҳали олдимизга қўйилган вазифани ҳали тўла бажариб бўлмаганмиз. Бизни жиддий рақибга қарши қийин ўйин кутмоқда. Улар биринчи марта бу каби учрашувда ўйнашаётгани йўқ. Ҳозирча мақсадимиз бу жамоа тўсиғидан ўтиш.

Ўйин 0:0 ҳисоби билан бошланади ва биз ўз майдонимизда «Динамо»дан яхшироқ ўйнашимиз керак. Мен майдонга асосий таркибни тушираман, чунки бу ўйинда ғалаба қилишимиз зарур», – дейди Пеллегрини.

Эслатиб ўтамиз, 2 ҳафта олдин Киевда ўтказилган биринчи учрашувда Манчестер шаҳри вакиллари 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишганди.

Манчестердаги ўйин 16 мартга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.

Top