21:13 / 16.03.2016
1560

Беш фарзанднинг онаси қиёфаси Барби қўғирчоғиникига ўхшаш учун катта маблағ сарфлади

Беш фарзанднинг онаси, америкалик Наннетт Хаммонд ўз қиёфаси Барби қўғирчоғиникига ўхшаш бўлиши учун 500 минг доллар сарфлади, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

Ҳозирда аёлнинг ёши 42 да. У ўзининг Барби кўринишидаги фотосуратларини инстаграмда чоп этиб боради, бу суратларни унинг турмуш ўртоғи ва фарзандлари суратга олишади.

“Мен бошқа оналар мен ҳақимда гапиришларини ва ғийбат қилишларини биламан, бироқ менга барибир. Ота-оналар менинг кўринишим ҳақида нима исташса шуни гапиришлари мумкин, бироқ бу мени ташвишлантирмайди. Мен ўз фарзандларимни ҳам бундай гап-сўзлардан устунроқ бўлишга ўргатганман”, деб айтмоқда аёл.

Аёлнинг айтишича, унинг турмуш ўртоғи ва фарзандлари у билан фахрланадилар. Унинг таъкидлашича, унинг ҳозирда ҳаёти Барбиникидан яхшироқ.

Аёл ўз кўриниши устида “ишлаш”ни 21 ёшлигидаёқ бошлаган. Аёл Барбига 70 ёшигача ёки балки ундан ҳам каттароқ ёшигача ўхшашни истайди.

Аввалроқ Барбига ўхшаш бразилиялик аёл ўз қиёфаси билан одамларни қўрқитаётгани маълум қилинганди.

Top