00:10 / 16.03.2016
1339

БМТ кўнгилли вакил сифатида теннисчи Мария Шарапованинг фаолиятини тўхтатди

БМТ “Катта дубулға” мусобақаларининг 5 карра ғолиби, тақиқланган модда – милдронатни қабул қилишда фош қилинган россиялик теннисчи Мария Шарапова билан ҳамкорлик қилишни тўхтатди, деб хабар бермоқда ташкилот вакилига иқтибос келтирган ҳолда The Guardian нашри.

“БМТ Мария Шараповага қўллаб-қувватлови ва ташкилотимиз билан ҳамкорлиги, айниқса Чернобиль фалокати оқибатлари билан курашиш масаласидаги ҳамкорлиги учун миннатдорчилик билдиради. Шунга қарамасдан, биз унинг БМТнинг кўнгилли вакили сифатидаги фаолиятини тергов якунлангунча тўхтатишга қарор қилдик”, деб айтди БМТ вакили.

Милдронат моддаси 2016 йил 1 январдан тақиқланган модда ҳисобланади. Шарапова 7 мартда матбуот-анжуманида ундан Австралия очиқ чемпионатида олинган допинг-намунаси бу модда борлигига ижобий натижа берганини маълум қилган. Шарапова ВАДАнинг мактубини кўргани, бироқ уни ўқимаганини айтган. 2 мартда теннисчига тақиқланган моддани қабул қилиш бўйича айблов қўйилган, шундан кейин у мусобақаларда иштирок этишдан вақтинчалик четлатилган. Ушбу иш бўйича дастлабки тингловлар 23 мартга белгиланди.

Top