08:18 / 16.03.2016
1377

Марко Рубио президентлик пойгасидан чиқиб кетди

АҚШ президенти лавозимига Республикачилар партиясидан номзод Марко Рубио ўзининг сайловолди кампаниясини якунлашга қарор қилди, деб хабар бермоқда CBS News телеканали. Рубио ўзи сенаторлик қилувчи Флорида штатидаги праймеризда мағлуб бўлгандан кейин бундай қарорга келди.

Сенатор 2016 йилда президент бўла олмаслигини ҳамда агар Тангри буни истамаса, у ҳеч қачон мамлакатни бошқара олмаслигини айтди.

Рубио АҚШ келажагига ҳали ҳам ишонч билан қарашини таъкидлаб ўтди.

Флоридадаги праймеризда Хиллари Клинтон ва Дональд Трамп ғалаба қозонди. Рубио олган натижа у учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.

“Суперсешанба” доирасида Флорида, Иллинойс, Миссури, Огайо ва Шимолий Каролина штатларида дастлабки сайловлар бўлиб ўтди.

Top