09:37 / 16.03.2016
1560

Пекинда Абдулазиз Комилов ШҲТ бош котиби билан учрашув ўтказди

2016 йилнинг 15 март куни Хитой Халқ Республикасида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Рашид Алимов билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайтида хабар берилган.

Учрашувда ШҲТ кун тартиби масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Вазир Ўзбекистон раислиги доирасида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган ШҲТнинг асосий тадбирларига тайёргарлик кўриш бўйича Ўзбекистон томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳабар берди.

ШҲТ Бош котиби Ўзбекистоннинг жорий раислиги ва Тошкент шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгаши чоғида имзоланиши режалаштирилаётган ҳужжатлар ташкилотнинг 15 йиллик тарихида муҳим босқич нуқта бўлиши ва кўп томонлама ҳамкорликни янги даражага олиб чиқиши кераклигини таъкидлади.

Top