18:30 / 16.03.2016
1743

Россиялик аёл ухламаган боласини бўғиб ўлдирди

Россиянинг Саратов вилоятида яшовчи аёл бир ярим яшар ўғлини ўлдириб қўйганликда айбланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда вилоят тергов қўмитаси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ичкилик таъсирида бўлган аёл ухламаётган ўғлини “жазолаш” учун уни бўғиб, ўлдириб қўяди.

“Бола узоқ йиғлагани боис, онаси ёстиқни унинг юзига босади ва бола тинчланмагунча ушлаб туради. Эрталаб эса ўз боласини жонсиз ҳолатда кўради. Орадан икки кун ўтибгина бу иш ҳуқуқ-тартибот идораларига маълум бўлади”, — дейилади манба маълумотида.

Айни дамда аёлга нисбатан Россия қонунчилигида назарда тутилган “Вояга етмаганни ўлдириш” айби қўйилган. Унга 20 йиллик қамоқ жазоси хавф солмоқда.

Top