09:15 / 17.03.2016
1345

АҚШ Давлат департаменти Шимолий Кореяни америкалик талабани зудлик билан озод қилишга чақирди

АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Марк Тонер америкалик талаба Отто Фредерик Вормбиерга Шимолий Кореяда чиқарилган 15 йиллик қамоқ жазосини “ҳаддан зиёд қаттиққўл” деб айтди ва талабани зудлик билан озод қилишга чақирди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Тонер Пхеньянни талабани афв этиб, уни “инсонпарварлик нуқтаи назаридан” зудлик билан қўйиб юборишга чақирди. Тонер, шунингдек, америкалик фуқаролар Шимолий Кореяга бормасликлари кераклигини айтди.

Аввалроқ Оқ уй Шимолий Корея талабага гаровга олинган асир сифатида қараётганини айтганди.

Шимолий Корея суди талабани 15 йилга оғир ишларга сургун қилди.

Top