23:47 / 17.03.2016
2174

Лондон кабутарлари интернет ёрдамида шаҳардаги экологик вазиятни кузатмоқда

Лондон кабутарлари одамларга ҳавонинг ифлосланганлиги даражаси ҳақида хабар бериш учун интернетдан фойдаланган ҳолда шаҳарни кузатмоқда, твиттерда пост бермоқда ва бошқа ишларни қилмоқда. “Кабутар ҳаво патрули” (Pigeon Air Patrol) лойиҳасида 10 та кабутар иштирок этмоқда. Улар атмосферада озон, кислород, карбонат ангидрид ва дизель машиналар чиқарадиган азот диоксидини ўлчовчи датчикларга эга махсус рюкзакчалар билан таъминланган. 

Датчиклар кабутарлар учиш пайтида ишлаб чиқарадиган энергия ҳисобига қувватланади – бу 300 мВт электр энергия бўлиб, у датчиклар, GPS-трекер, симсиз ресивер ва хотира модулининг ишлаши учун етарли. Лойиҳанинг расмий сайтида реал вақт ичида ҳар бир кабутарнинг ўрнини кузатиш, шаҳарнинг турли қисмларидаги ўлчовлар натижаларини кўриш мумкин. Ўз туманидаги экологик вазият билан қизиқувчи ҳар бир лондонлик Twitter орқали лойиҳа ташкилотчиларига уларга кабутарларни юборишни сўраши мумкин. Қушлар ёрдамида йиғилган барча маълумотлар Twitter’да чоп этиб борилади. Афсуски, ушбу лойиҳа вақтинчалик амал қилиб, ундан мақсад катта шаҳарларда ҳавонинг ифлосланиши муаммосига одамларнинг эътиборини жалб қилишдан иборат.

Top