17:32 / 17.03.2016
2347

Немис компаниялари барча меҳнат муҳожирларни иш билан таъминлай олмайди

Қочқинлар ва меҳнат муҳожирлари Германияга эндигина оқиб кира бошлаган даврда қатор компания ва бизнес-жамоат бирлашмалари ҳукуматнинг миграция масалалари бўйича либерал позицияси тарафдорларидан эдилар.

Лекин қочқинларни ишга жойлаштириш муаммоси кўндаланг келганда, уларнинг қарашлари ўзгариб кетди, деб хабар беради The Wall Street Journal.

Назарий жиҳатдан Германия аксарияти ёшлардан иборат бўлган миллионлаб муҳожирлар учун ҳар томонлама мос келади: мамлакатда ишчи кучларнинг тез қариши кузатилмоқда, ишсизлик даражаси паст ва саноатнинг кўплаб соҳаларида бўш иш ўринлари бор.

Бироқ, амалда, муҳожирлар билан суҳбат ўтказган ташкилотлар малакали ишчи топа олмаганларини маълум қилганлар. Аксарият қочқинларнинг ёки умуман иш тажрибалари йўқ, ёки билимлари ўта паст.

Махсус сўровномада иштирок этган муҳожирларнинг 62 фоизи профессионал тайёргарликка эга эмасликлари ва коллежни тамомламаганларини маълум қилганлар.

Қатор немис компаниялари, жумладан, Bayer AG, DZ Bank AG, Henkel AG ва Volkswagen AG муҳожирларга иш қидиришда ёрдам берувчи дастурларни ишга туширганлар.

Top