19:01 / 17.03.2016
1281

Слуцкий РФИ билан Евро-2016 турнири охиригача битим тузди

ЦСКА жамоаси бош мураббий Леонид Слуцкий Россия футбол иттифоқи билан миллий терма жамоани 2016 йилги Европа чемпионати охиригача бошқариш бўйича шартнома тузган. Бу ҳақда "Спорт-Экспресс" хабар тарқатган.

Келишувга кўра, унга терма жамоанинг расмий ва ўртоқлик учрашувларида қайд этадиган натижалари учун бериладиган мукофот пуллари миқдори белгиланган.

Слуцкий 2015 йилнинг августида Фабио Капеллонинг ўрнига терма жамоага вақтинча бош мураббий сифатида тайинланганди. Унинг бошчилигида Россия Европа чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Россияликлар Франция майдонларида ўтказиладиган мусобақада Англия, Словакия ва Уэльс терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олишган.

Top