00:38 / 18.03.2016
1420

Кремлда иссиқ сув қувури ёрилиб кетди

Кремль яқинида, Катта тош кўприк (Большой Каменный мост) ҳудудида иссиқ сув таъминоти қувури ёрилиб кетди, деб хабар бермоқда “Москва 24” нашри.

Москва бирлашган энергетик компанияси матбуот котиби Сергей Шандаров мутахассислар воқеа жойига етиб келишгани ва таъмирлаш ишлари олиб боришаётганини маълум қилди.

Таъкидланишича, йўлнинг қатнов қисмини сув босган, ҳайдовчиларга бошқа йўналишни танлаш тавсия қилинган.

Баъзи ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари иссиқ сувдан чиққан буғни тутун деб ўйлашган.

Top