08:53 / 18.03.2016
1641

Огайолик эркак бир йилдан кўпроқ вақт давомида қўшнисининг уйига лимон ва тухумлар улоқтириб юрган

АҚШнинг Огайо штатидаги Юклид шаҳри полицияси ўзининг собиқ қўшниси уйига мунтазам равишда ҳужум қилиб юрган маҳаллий эркакни ушлади, деб хабар бермоқда Huffington Post нашри.

30 ёшли Жейсон Козан бир йилдан кўпроқ вақт давомида 85 ёшли қўшниси Альберт Клеменснинг уйига тухум, лимон, лайм ва грейпфрутлар улоқтириб юрган. Эркакнинг ўзи айбловни рад этмоқда. Унинг бундай қилишига нима сабаб бўлгани ҳозирча ўрнатилмаган.

Вандаллик қилиш айблови бўйича эркакни ҳибсга олиш учун узоқ вақт давомида тергов олиб борилди. Эркак 2014 йил майидан 2015 йил июнигача қўшнисининг уйига турли егуликлар улоқтириб юрган.

Ушбу ишни Кайахога округи ҳукм чиқарувчилар суди кўриб чиқади. Козаннинг судгача озодликка чиқиши учун 2 минг доллар миқдорида гаров пули белгиланди.

Top