18:16 / 18.03.2016
1454

Пекинда Абдулазиз Комилов раислигида ШҲТ Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтказилди

15-18 март кунлари Пекин шаҳрида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Қирғизстон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон вакиллари шу йилнинг июн ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг мажлиси ҳамда Ўзбекистон раислиги доирасида бўлиб ўтадиган бошқа тадбирларни батафсил муҳокама қилишди.

Мажлисда ШҲТ Котибиятининг Ҳиндистон ва Покистонга аъзо давлат мақомини бериш ҳамда ШҲТнинг мулоқот бўйича шериклари – Озарбайжон, Арманистон, ва Непал билан Мемарандумларни имзолашга оид музокоралар жараёнининг бориши тўғрисидаги маълумоти тингланди.

Миллий координаторлар МККнинг Пекин шаҳрида навбатдаги мажлиси ўтказилиш санасини бегилаб олишган.

Top