07:06 / 19.03.2016
1592

Instagram фойдаланувчилари постлар тасмасидаги ўзгаришларга қарши чиқмоқдалар

Change.org сайтида Instagram фойдаланувчилари постларнинг хронологик тартибда, яъни санага қараб берилишини ўзгартирмасликни талаб қилаётган арзнома пайдо бўлди.

Арзнома матнига кўра, постлар берилишининг янги алгоритмик усули кичик бизнес ва артистларга зиён етказиши мумкин, чунки арзнома муаллифларининг фикрича, бундай тоифадаги фойдаланувчиларнинг постлари устувор бўлмайди ва улар ўз хизматларини ҳалоллик билан илгари суриш билан шуғуллана олмайдилар.

Айни вақтда арзномани деярли 160 минг киши имзолади.

Аввалроқ Instagram постларни кўрсатиш тартиби ўзгаришини эълон қилганди, энди постлар хронологик тартибда эмас, фотосуратнинг долзарблигига боғлиқ равишда кўрсатилади.

Top