16:38 / 19.03.2016
1292

Истанбулдаги теракт вақтида 12 нафар хорижлик жабрланган

Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги 19 март куни Истанбулда юз берган теракт натижасида 36 киши жабрлангани ҳақида маълумот берди. Рейтер агентлиги хабарига кўра, уларнинг 12 нафари хориж мамлакатлари фуқароларидир.

Бундан олдинги хабарларда террорчи ҳудкуш шаҳарнинг сайёҳлар гавжум бўлган Истиқлол кўчасидаги савдо мажмуаси олдида портлатиши туфайли 4 киши ҳалок бўлгани ва 20 киши жароҳатлангани айтилганди. Бу маълумот Истанбул губернатори Васип Шаҳин томонидан тасдиқланган.

Жароҳат олганлардан 3 нафари Исроил фуқаролари экани тасдиқланган.

Интернетда воқеа жойида олинган видеотасвирлар тарқалган.

Top