21:43 / 20.03.2016
1590

Буффон Италия чемпионатининг дарвозалар дахлсизлиги давомийлиги бўйича рекордини ўрнатди

“Ювентус” дарвозабони, афсонавий Жанлуижи Буффон Италия чемпионати рекордини ўрнатди.

Турин жамоаси дарвозабони чемпионатлар тарихида дарвозалар дахлсиз қолган энг узоқ давом этган серияни ўтказди. Аввал бу рекорд “Милан”нинг собиқ дарвозабони Себастьяно Россига тегишли эди. Росси 1993/94 йиллардаги мавсумда 929 дақиқа давомида дарвозасидан бирорта гол ўтказиб юбормаган.

Буффоннинг “қуруқ” серияси 20 мартда ўтказилган “Торино” билан учрашувгача 926 дақиқа давом этганди. Шунинг учун унга рекордни ўрнатиш учун ўйиннинг дастлабки 4 дақиқасида ўз дарвозасини дахлсиз қолдириши кифоя қиларди ва у бунинг уддасидан чиқди.

Бироқ кейинроқ учрашувнинг 48-дақиқасида “Торино” футболчиси Андреа Белотти Буффоннинг дарвозасига пенальтидан гол киритиб, бу рекордни 974-дақиқада тўхтатди.

Учрашув туринликларнинг 1:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. “Юве” сафида голларни Погба, Хедира, Мората (дубль) киритдилар.

Top