11:13 / 20.03.2016
1323

Кэмерон Буюк Британияни Европа Иттифоқидан чиқиб кетишидан қўрқишини тан олди

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон жорий йилнинг ёзида ўтказиладиган референдумда ҳамжамият аъзолари тасдиқлаган тақдирда мамлакат Европа Иттифоқидан чиқиб кетишини маълум қилди. Бу ҳақда сиёсатчи The Independent on Sunday газетасига берган интервьюсида айтиб ўтган.

"Мен якундан қўрқаман, — деб тан олди бош вазир. — Кўпчилик мамлакатни ЕИда қолишини мантиқий, деб ҳисоблайди. Ким менга овоз беришни истаса, майли, бераверсин. Хоҳласангиз бундай қилманг ".

Кэмероннинг айтишича, айни дамда, Буюк Британияни Европа Иттифоқида қолиш ёки қолмаслиги тарафдорлари миқдори деярли тенг равишда. Аммо бу кўриниш вақти келиб аниқ фактга айланиши мумкин. “Овоз бериш жуда таранг вазиятда ўтади, деб ўйлайман”, — деди сиёсатчи.

Top