08:07 / 20.03.2016
1537

Киевликлар Россия элчихонаси олдига авиафалокат қурбонларини ёд этиб гуллар олиб келмоқдалар

Киевликлар Ростов-Донда ҳалокатга учраган Boeing 737-800 самолёти қурбонларини ёд этиб, Россия элчихонаси олдига гуллар олиб келмоқдалар. Бу ҳақда Украинанинг “Вести” нашри хабар берди

Маълум қилинишича, аксарият одамлар чиннигул (гвоздика) ва сариқ атиргуллар олиб келмоқдалар. Баъзи гулдасталарга “Россия! Қайғудамиз. Ақли расо киевликлар” деган ёзуви бор табличкалар бириктирилган. 

19 мартда тунги пайт Дубайдан келаётган Boeing 737-800 самолёти Ростов-Дон аэропорти яқинида қулаган. Маълумотларга кўра, авиафалокат оқибатида 62 киши, жумладан 8 нафар украиналик ҳалок бўлган.

Top